Random Video

Sizdan Telegram: УЧҚУДУҚ – "Хавфли зонадагиларни бошқа ҳудудга кўчириш пайсалга солинмоқда" (ВИДЕО)УЧҚУДУҚ. "Навоий вилояти Учқудуқ тумани Кокпатас қўрғонидан

2018-06-05 8 Dailymotion

Sizdan Telegram: УЧҚУДУҚ – "Хавфли зонадагиларни бошқа ҳудудга кўчириш пайсалга солинмоқда" (ВИДЕО)

УЧҚУДУҚ. "Навоий вилояти Учқудуқ тумани Кокпатас қўрғонидан мурожаат йўлламоқдамиз. Ҳудудимизда экологик вазият кундан-кунга ёмонлашиб, яшаш шароитимиз оғирлашмоқда. Гап шундаки, Шимолий кон бошқармасига қарашли “Шарқий” очиқ кони қўрғонимизга тобора яқинлашиб келмоқда. Конда амалга оширилаётган портлашлар оқибатида ҳавога чанг-тўзон ва катта миқдорда заҳарли моддалар тарқалади. Кучли шовқин ва силкиниш эса аҳолини ваҳимага солади. Ҳудудда аллергия, қон босими каби турли хасталиклар кўпайиб бормоқда. Қолаверса, 8 ойдан бери ичимлик суви йўқ. Расмий ташкилотлар бир неча йилдан буён аҳолини хавфсиз жойга кўчирамиз, деб ваъда бериб келади. Аммо натижа йўқ.Қўрғон аҳолиси ҳаёти ва саломатлигини муҳофаза этишга негадир жиддий эътибор беришмаяпти".

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
​----------------------------------------------------------------------
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​