Random Video

Sizdan Telegram: CАМАРҚАНД – "Ўт ўчирувчиларнинг айб билан қўшним уйи ёниб кул бўлди" (ВИДЕО)БУЛУНҒУР. "Самарқанд вилояти Булунғур тумани Чўлпон кўчасидан ёзм

2018-06-17 7 Dailymotion

Sizdan Telegram: CАМАРҚАНД – "Ўт ўчирувчиларнинг айб билан қўшним уйи ёниб кул бўлди" (ВИДЕО)

БУЛУНҒУР. "Самарқанд вилояти Булунғур тумани Чўлпон кўчасидан ёзмоқдаман. 25 май куни қўшнимнинг уйида ёнғин чиқди. Ўт ўчирувчиларга қўнғироқ қилсак, жавоб беришмади. Машинада ёнғин хавфсизлиги бўлимига бориб, уларни чақирдик. Шунда ҳам тайёр бўлишларини 10 дақиқа кутдик. Совет замонидан қолган "ЗИЛ" машиналарида келишди. Ёнғин ўчириш воситалари стандартга жавоб бермайди. Шланглар тешик, сув босими паст, ҳатто томгача етмади. Камига, сув тезда тугаб қолди, сув олгани кетиб, 45 дақиқада қайтишди. Унгача қўни-қўшни сув сепиб турдик. Аммо бефойда. 10 сотихли хонадон ёниб кул бўлди.

Самарқандда "МАN" завод бўлатуриб ҳали ҳам СССРдан қолиб кетган машиналарда хизмат қилишяпти. Ёнғин хавфсизлиги ходимлари битта уйдаги офатни бартараф эта олмаса, уларга давлат ғазнасидан пул ажратиш тўғрими? Ёнғинни вақтида ўчира олмагани учун улар ҳам жавоб бериши керак эмасми?"

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
​----------------------------------------------------------------------
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​